Ҳоким ўринбосарлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Тумандаги 52-умумтаълим мактабида ташкил этилган мулоқотда туман халқ таълими, мактабгача таълими бўлими раҳбарлари, тижорат банклари ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок этди.

Юртимизда чорвачиликни ривожлантириш, бу борада тадбиркорликни йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратилаётгани, зотли чорва молларини харид қилиш, уларни кўпайтириш ва бу орқали аҳолининг арзон, сифатли гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга кенг йўл очилгани бугунги ёшларга қўл келмоқда. Мулоқотда ёшлар шу масалада ҳам тўхталиб, имтиёзли кредит олиб, чорвачилик билан шуғулланиш истагини билдирди. Тижорат банклари томонидан кредит турлари таклиф этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши маълум қилинди.

Шунингдек, айрим ёшлар иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мутасадди раҳбарларга юзланди. Уларнинг бу борадаги мурожаатлари ҳам тегишли тартибда ҳал этиладиган бўлди. Бундан ташқари ёшлар томонидан таклифлар ҳам билдирилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM