2-сектор ҳудудидаги фуқароларининг муаммолари тингланди

Равонак маҳалласида вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Азизбек Ваҳобов ҳамда туман прокурори Жавлон Санаев фуқароларни қабул қилди.

Қабулда нафақат мазкур маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар балки бошқа маҳалла фуқароларининг ҳам турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда ҳудуддаги ишбилармонлик ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид камчиликлар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.

Қабул давомида қарийб 50 га яқин мурожаат келиб тушди. Асосан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам бериш масалалари кўтарилди. Шу ернинг ўзида мурожаатчиларнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилиб олинди. Ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM