Самарқанд туманидаги аёллар Навоий вилоятига кетди

Навоий вилоятининг Нурота тумани ўзига хос бой ва бетакрор табиати, зилол хамда мукаддас булоклари ва тарихий обидалари билан машхур.

Бугун эрта тонгдан 8 март –  Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан хотин-қизлар учун айнан Навоий вилоятининг тарихий қадамжоларини зиёрат қилиш мақсадида саёҳат уюштирилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган саёҳат дастлаб тумандаги Хўжа Аҳрори Валий мажмуасини зиёрат қилиш билан бошланди. Шундан сўнг “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар махсус автобусларда Навоий вилоятига жўнаб кетдилар.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM