Ёшлар иштирокида саёҳат уюштирилди

Ички туризмни ривожлантириш, ёшларни моддий ва маданий меросимиз, давлатчилигимиз тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган саёҳат иштирокчилари Пушкин номидаги вилоят ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишди.

Самарқанд тумани Чаман ва Талибарзуи боло маҳалласининг 25 нафар ишсиз ёшлари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидаларда бўлди. Туман ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган саёҳат давомида ёшлар давлатчилигимиз тарихи, улуғ аждодларимиз маънавий мероси тўғрисида кенг маълумотга эга бўлишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM