Алимент тўламаган оталар қамалди

Самарқанд туман ҳокимлигида ўтказилган сайёр суд шундай қарор қабул қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро У.Б. ўз фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган. Афсуски 25 ойдан буён алимент пулларини тўламаганлиги сабабли 19 миллион 161 минг сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан.

Алимент тўламаган отага ундирувчи П.Б. 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлса-да, аммо У.Б. анчадан буён алимент тўламасдан келган. Бу ҳолат бўйича МИБ Самарқанд туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан Ўзбекистлон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг жорий йил 11 мартдаги қарорига асосан, 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Худди шундай, қарздор С.И. томонидан Ш.Х. фойдасига 24 миллион сўмдан ортиқ, қарздор О.Қ. томонидан ундирувчи М.Н. фойдасига 8 миллион 852 минг сўм, қарздор Д.И. томонидан ундирувчи Ю.Т. фойдасига 15 миллион сўмдан ортиқ, қарздор А.М. томонидан ундирувчи А.И. фойдасига 6 миллион 942 минг сўм алимент тўловларини тўламаганлиги сабабли қарздорларга нисбатан ЖИБ Самарқанд туман судининг қарори билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан ташқари маслаҳат ва суҳбатлардан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота Ш.Х. икки нафар фарзандининг келажаги учун турмуш ўртоғи Ш.Р. билан ярашди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM