“9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди

Бугун Самарқанд туманида “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан кенг кўламли тадбир бошланди. Тадбирда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман мудофаа бўлими ва бир қатор мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари, кекса нуронийлар ва жажжи болажонлар томонидан хотира майдонида мотамсаро она хайкали пойига гул қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида халок бўлган уруш қатнашчилари ёд этилди. Ватан озодлиги йўлида ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM