Самарқанд туманидаги Хайрмари поён маҳалласида “Хотира айвони” очилди

Бугун мамлакатимизда нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни арафасида турли маданий-маърифий ва хотира тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, Самарқанд туманида ҳам бу каби тадбирлар кенг нишонланмоқда. Тадбирлар доирасида тумандаги 59 нафар фронт орти қатнашчиларининг ҳолидан хабар олинди. Бу эзгу тадбирларимиз бугун ҳам давом этмоқда.

Самарқанд туманидаги Хайрмари поён маҳалласида ҳам ушбу санага муносиб тайёргарлик кўрилди. Маҳалладан Иккинчи жаҳон урушига борганлар хотирасига бағишлаб “Хотира айвони” ташкил этилди.

Туман ҳокими ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирланди.

- Маҳалла тарихига назар ташлайдиган бўлсак, айнан шу маҳалланинг ўзидан 17 нафар аждодимиз урушга борган бўлса, 24 нафари фронт ортида меҳнат қилишган, - деди туман ҳокими Носир Мавлонов. - Ўйлайманки уларнинг кўрсатган жасоратлари, Ватан озодлиги учун қилган хизматлари нафақат маҳалла аҳли учун, балки бутун туманимиз халқи учун ибрат мактаби бўлиб қолади.

Тадбирда йиғилганлар бугунги дориламон кунларга шукрона келтириб, дуога қўл очди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM