Мурожаатлар ўз ечимини топади

Бугунги тадбиркор ислоҳотчи, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканлигини барча яхши тушуниб етмоқда. Шу боис уларга муносиб шароит яратишга катта эътибор қаратилган. Уларнинг мурожаатлари ҳам эътибордан четда эмас.

Самарқанд туманидаги “Ниёз бахт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Комил Мунавваров билан тадбиркор Мансур Шариповлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Яқинда ушбу масалани ижобий ҳал қилиб беришда амалий ёрдам сўраб вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишган.

Самарқанд тумани ҳокимлигида туман ҳокими, тегишли ташкилот раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида мазкур масала муҳокама этилди. Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланди.

Туман ҳокими тадбиркорлар билан учрашувда уларга яқиндан кўмакдош эканлигини, аниқланган муаммоларга қонуний ечим топилишини таъкидлади. Бу борада тегишти чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM