Сайёр қабулда 30 га яқин мурожаат бўлди

Самарқанд тумани 1-сектор штабида ўтказилган қабулда сектор раҳбарлари, ДХХ, Халқ қабулхонаси масъул ходимлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этди.

Қабулда фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби 30 га яқин масалаларга оид мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаатларни жойида ўрганиш ва бу бўйича таклифлар киритиш тўғрисида масъулларга топшириқ берилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM