«1 августда қадар АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга тушириш шарт» — Шавкат Мирзиёев

Айни вақт президент раислигида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлашга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Газета.ўз мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбари энергетика вазири Алишер Султанов, вазир ўринбосари Шерзод Ходжаевга «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» билан бирга, саноат тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун, иккинчи чоракда жами 15,5 миллиард киловатт электр ишлаб чиқариши зарурлигини айтди.

«Султанов (энергетика вазири — таҳр.), Улуғбек Мустафоев («Ҳудудий электр тармоқлари» бошқаруви раиси — таҳр.) вилоят ҳокимлари билан бирга, жорий йил 1 августга қадар, мавжуд кечикишни тўлиқ бартараф этган ҳолда, АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга тушириши шарт», — деди президент.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM