Айём кунлари бир биримиздан хабар олиш - азалий қадриятимиз

Рамазон ҳайити муносабати билан Самарқанд тумани ҳокими бошчилигидаги кенг жамоатчилик вакиллари туман марказидан узоқда яшовчи кекса авлод вакиллари, нуронийлар, эл-юрт равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган фуқаролар ҳолидан хабар олишди.
Шунингдек, ижтимойи аҳволи оғир, ногиронлиги бўлган фуқаролар, туман марказий шифохонасида даволанаётган беморлар, онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган, бугунги кунда соғломлаштириш жараёнида бўлган фуқаролар, шу билан бирга диспансер назоратида бўлган фуқароларни бориб кўрди. Уларнинг меҳр-оқибат айёмида қилаётган эзгу орзуларини Яратганнинг ўзи қабул қилишини тилади. Беморларга ҳайитлик совғалари тарқатилди. Нуронийлар халқимиз тинчлиги, осуда ҳаётимизнинг бардавом бўлишини тилаб, дуога қўл очди.
Шундан сўнг туман ҳокими туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги тез тиббий ёрдам бўлимида бўлди. 
Тиббиёт ходимларини Рамазон ҳайити билан муборакбод этди

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM