Бўзи маҳалласида ишлар қизғин

Ҳар бир маҳалланинг ободлигига бугун алоҳида эътибор қаратилиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Самарқанд туманида ҳам бу борадаги ишлар айни кунларда қизғин давом эттирилаётир.
Самарқанд тумани Бўзи маҳалласининг ички йўллари таъмирталаб эканлиги аҳолини бир мунча қийин аҳволга солиб қўярди. Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида маҳалланинг 1,2 километр йўлига қум-шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилган. Шу билан бирга асфальт ётқизиш ишлари ҳам олиб борилади. Маҳалла ҳудуди эса ободонлаштирилмоқда.
Афсуски ушбу маҳаллада ноқонуний қурилишлар ҳам аниқланди. Унинг олдини олиш чоралари ҳам кўрилиб, тегишли тартибда буздирилмоқда.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM