Самарқанд туманининг энг кучли футбол жамоаси маълум бўлди

Хабар берганимиздек, айни кунларда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол туридан беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Самарқанд тумани ҳокимлиги ҳамда ДХХ ҳамкорлигида спортнинг мини-футбол ҳамда шахмат турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди. Самарқанд тумани “Рустам” маҳалласида ўтказилган мусобақада 4 та сектордан муносиб футбол жамоалари яшил майдонда баҳслашди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, финалда 4-сектор ҳудудидаги “Рустам” маҳалласининг ёшлари билан 1-сектор ҳудудидаги Оҳалик маҳалласи ёшлари ўзаро беллашиб, мезбон жамоа ғолибликни қўлга киритди. Оҳалик ёшлари эса иккинчи ўринга эга бўлишди. Учунчи ўрин эса Қумзор маҳалласи футболчиларига насиб этди.

Шунингдек, шахмат мусобақасида ҳам ғолиблар аён бўлди. Биринчи ўрин Равонак маҳалласи вакилига насиб этган бўлса, иккинчи ва учунчи ўринни Чоршанбе маҳалласидан келган шахматчилар қўлга киритишди.

Тадбир якунида ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари спортчиларга топширилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM