Захликдаги қабулда 44 та мурожаат келиб тушди

Туман ҳокими Захлик маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди

Тадбирда туман Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Таҳлилларга эътибор қаратсак жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилган. Шу сабабли Захлик маҳалласи аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. Бу галги сайёр қабулда 50 га яқин фуқаро томонидан масалалар ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан айримлари қонунга зид бўлганлиги учун рад этилди. Айримлари жойида ҳал этилди. Қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM