Ота-она фарзанд келажаги учун масъул

Юртимизда бағрикенглик, меҳр-оқибат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, билимга чанқоқлик каби халқимиз маънавий-ахлоқий ҳаётининг ажралмас жиҳатларини янада юксалтириш ва тарғиб этиш, диний-маданий меросни асраб-авайлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда катта муваффақиятларга эришилмоқда.

Шундай экан бугун ёшларнинг таълим олишлари, хусусан, диний таълим олишлари учун барча имкониятлар яратилган.

Самарканд тумандаги Мирзо Улуғбек ва Кўсаҳо маҳаллалари ўтказилган учрашувда ана шу фикрлар илгари сурилди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Самарқанд туман идоралараро комиссия масъул котиби, туман ИИБ, халқ таълими ходимлари, туман имом-хатиби ёрдамчиси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган учрашувда вояга етмаганларнинг чет мамлакатларга чиқиб кетиши уларнинг эртанги куни жиддий тасир кўрсатиши таъкидланди.

Ҳар бир ёш яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиши, бунинг учун ота-оналар фарзандининг келажагига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM