“Ansorjon agro saxovati” фермер хўжалиги 300 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилди

Самарқанд туманидаги “Ansorjon agro saxovati” фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, олма, гилос ва узумни етиштириш ва экспортга чиқариш билан шуғулланади.

Бугунги кунда корхона томонидан қишлоқ хўжалигида маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 1500 тонна сиғимга эга бўлган музлаткичли омборхона ҳамда 14 гектар интенсив токзор барпо қилинган. “Ansorjon agro saxovati” фермер хўжалигининг экспорт географияси бугунги кунда Россия, Қозоқистон, Туркманистон, Турия, Белорусия ҳамда Авғонистон республикалари ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўтган даврида фермер хўжалик томонидан қарийб 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди. 2021 йилнинг охирига қадар 2 миллион АҚШ доллар миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиш режалаштирилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM