Самарқанд туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари  Рахматов Анвар Аминовичнинг маҳалла фаолларига йўллаган М У Р О Ж А А Т Н О М А С И

 

Ассалому алейкум!

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

 

Рухсатларингиз билан, Самарқанд тумани 3-секторда ҳудудидга кирувчи 22 та маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтсам.

Хусусан, 3-секторда катта-кичик 114 та саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 185 тага етди ёки 1,6 баробарга кўпайди.

Хизмат ва савдо объектлари сони 1,5 баробарга, 640 тадан
960 тага ошди.

Секторда 2022 йилнинг ўзида 8,1 млн долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилган бўлса, 2023 йил якунида бу кўрсаткич 13.6 млн  долларга етади.

Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий соҳадаги ислоҳотлари туфайли болаларни мактабгача таълим билан қамров даражаси 2017 йилдаги 21 фоиздан жорий йилда 72,3 фоизга етди.

Шунингдек, йил якунига қадар аҳолининг ташаббуси ва бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида 4 та умумтаълим мактабларининг моддий техник базаси мустаҳкамланди.

Сектордаги 14 та мактабларда 150 та қиймати 430 млн сўм бўлган овозли видеокамералар ўрнатилиб таълим жараёни онлайн бошқариш йўлга қўйилади.

Ўқувчиларни замонавий касбларга ўқитиш ва хоналарни жиҳозлаш учун 400 млн ажратилади.

Бундан ташкари, 2017 йилда 1 та хусусий клиникалар хизмат кўрсатган бўлса, 2023 йил давомида 3 та ташкил этиб,
4 таси стационар шароитда фуқароларга хизмат кўрсатмоқда.

2022-2023 йилларда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали аҳоли ташаббуси асосида 1 та тиббий муассасалар
400 млн сўмлик лойиҳалар ғолиби деб топилиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2022-2023 йиллар давомида аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қисмини дори-дармон ҳамда жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун Саховат ва кўмак жамғармаси ҳисобидан
330 млн сўм маблағ ажратилди.

 

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича

Сектордаги 22 та маҳаллаларда 14,6 мингта хонадон,
19,1 мингта оилалар мавжуд бўлиб, шундан 2,1 мингтаси (10,9%) кам даромадли оилалар ҳисобланади.

 Йил якунига қадар бу кўрсаткични 6 фоизга тушириш учун энг аввало аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлашимиз лозим.

Бугунги кунда, секторда аҳоли сони 78,1 минг нафарни, шундан меҳнат ресурслари 29,8 минг нафарни ташкил этиб, иқтисодий фаол аҳоли яъни меҳнат қилишга тайёр аҳоли
26,9
минг нафарни ташкил этади.

Улардан 27,2 минг нафари (91,2 фоиз) иш билан банд. Йил бошида ишсизлар сони 2,6 минг нафарни, ишсизлик даражаси
8,8 фоизни ташкил этган эди.

Яратиб берилган имкониятлардан фойдаланиб, ўтган 8 ойда ишсиз аҳолининг 1,9 мингдан ошиғи даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.

Шунингдек, қолган ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олганмиз.

 

 

Хусусан:

20 минг тадбиркор ва 500 минг малакали мутахассис дастури доирасида 12 та тадбиркорлик субъектларига ишсизлар бириктирилиб 0,6 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади;

Йўл бўйи инфратузилмасини барпо этиш борасида сектор ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37А “Самарқанд-Бухоро” автомобиль йўлининг 32-34 км масофа оралиғида жами 3.2 га дан иборат паст рентабеллик экин ерлари тоифаси ўзгартирилиб йўл инфратузилма ва саноат объектлари қурилиши учун ажратилди.

-3-сектор худудидаги  12 та  буш турган хусусий бино-иншоотга 2.2 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига 45 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

- 12 гектар майдонда кичик саноат зонасида  4 та инвестиция  лойиҳаларини амалга ошириб, 400 та янги иш ўрни яратилади. 

7,2 млрд сўм бўлган 41 та микролойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 84 нафар аҳоли иш билан таъминланади.

- Оилавий тадбиркорлик дастури 5.8 млрд сўм кредит ажратиш ҳисобига 312 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади.

- Ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятига субсидия асосида
550 млн сўмлик меҳнат қуроллари олиб берилиб, 95 нафар фуқароларни бандлиги таъминланади.

Бундан ташқари, 2023 йилда 3-сектор худудида (саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш йўналишлари)да умумий қиймати 131 млрд. сўмлик жами 12 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида
276 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ҳисоб китобимга кўра, йил якунига қадар яна 2,6 минг ишсизларни бандлигини таъминлаш ва қарийб 258 та
(1066 нафар аҳоли) оилаларни камбағалликдан чиқариш чораларини кўрмоқдамиз.

Туризм йўналишини ривожлантириш бўйича

Тумандаги Оҳалик, Оқбўйро ва Миронқул тоғли маҳаллаларидаги 1 720 гектар майдонида туризмни ривожлантириш, хусусан, этно, эко, агро, экстремал ҳамда джайло туризм бўйича мавжуд имкониятларни сафарбар қилган ҳолда “Оҳалик-Оқбўйро-Миронқултуристик-рекреацион зонасини ташкил этишни режалаштирганмиз.

Бу лойиҳа доирасида 35 млн доллар инвестиция жалб этилиб, 3 000 га яқин иш ўрни ташкил этилади ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча йиллик 8 млрд сўмлик тушумлар захираси яратилади.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида олдимизга катта мараларани мақсад қилиб олганмиз.

3-сектор худудидаги 185 та саноат корхоналари томонидан 156.3 млрд.сўмлик (ўтган йилга нисбатан 116 фоизга ўсган, 2022 йилда 136 млрд.сум) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Сектор худудидига салоҳиятли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 8 тани ташкил этса "SAMPOLYTEX" МЧЖ томонидан 11,4 млрд сўмлик, "SOGDA QURILISH" томонидан 8,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Йил якунига қадар 213 млрд сўмлик (ўсиш– 156,0 фоиз) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Экспорт кўрсатгичлари бўйича

2023 йилда туман бўйича 91 млн долларлик (шундан, 49 млн долл. саноат, 42 млн долл. мева-сабзавот) маҳсулотларни экспортга чиқариш режалаштирилган.

Шундан; 3-сектор худудида экспортёр корхоналар томонидан қимати 13.6 млн доллар бўлган саноат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспортга чиқарилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида туман бўйича 11,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5фоизга ўсишга эришилди.

Худди шундай жорий йилнинг ўтган даврида 3-сектор худудидаги 7 та экспортёр корхоналар томонидан 12 та давлатга, 101 турдаги, 8,1 млн долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди.

Мисол учун, "Рустамов Темур Александрович" МЧЖ томонидан ЕВРОПА ва МДҲ давлатларига 0,2 млн.доллар, SAMARKAND EXPORT FRUITS МЧЖтомонидан 0,4 млн.доллар миқдоридаги қишлоқ ҳўжалик махсулотлари,  экспорт қилинди.

Йил якунига қадар экспортга чиқариладиган маҳсулотлар тури 125 тадан 150 тага, корхоналар сони 9 тадан 15 тага, экспорт географияси 16 та давлатдан 20 тага кенгайтириш ҳамда саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида ишлаб чиқариладиган янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига йил якунига экспорт ҳажмини 20 млн долларга олиб чиқамиз.

Инвестиция йўналишида

Туман бўйича 2023 йилда умумий қиймати 196,2 млн. доллар бўлган 4 та лойиҳа доирасида 120,0 млн.долл миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳамда кафолатланмаган хорижий кредитлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида жами 11 та лойиҳалар доирасида 68,7 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредит лениялари маблағлари жалб қилиниб болгиланган режа 107 фоизга бажарилди.

3-сектор худудидаги 2 та лойиҳа доирасида 9,0 млн.долл миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳамда кафолатланмаган хорижий кредитлар ўзлаштирилиб белгиланган режа 113, фоизга бажарилди.

Мисол учун, "Интрамед" МЧЖ нинг Замонавий тиббий марказ ташкил этиш лойиҳаси доирасида 4,7 млн.доллар, миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳамда кафолатланмаган хорижий кредитлар ўзлаштирилди.

Туманимизнинг барча имконият ва захираларини таҳлил қилиб, белгилаб олинган режамизни кўриб чиқдик ва 19 та лойиҳалари доирасида 155,8 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш чораларини кўрилмоқда.

Шунингдек, хатлов натижасида аниқланган турли мулкчилик шаклига тааллуқли бўлган 12 та бино-иншоотга (3,3 минг кв.м) қарийб 2.2 млрд сўмга яқин инвестиция киритиш ҳисобига 45 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Тадбиркорлик ривожлантириш йўналишида

Маҳаллаларда қиймати 7,2 млрд сўм бўлган 42 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 96 нафар аҳоли иш билан таъминланади.

Мисол учун, “Урганжи” маҳалласидаги “RAKHMON TOWERS” МЧЖ томонидан қиймати 550,0 млн сўмлик “Хизмат кўрсатиш” фаолиятини доирасида 10 та янги иш ўрни яратилди.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида бугунги кунга қадар 5,2 млрд сўм, кредит ҳисобига 312 нафар янги иш ўринлари, йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 6,4 млрд сўм кредит ажратиш ҳисобига 340 нафардан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланиши ражалаштирилган;

Аҳолини тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятига жалб қилиш учун субсидия асосида 700 млн сўмлик меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, 404 нафар фуқароларни бандлиги таъминланади.

Жиноятчиликни олдини-олиш йўналишида

Жорий йилнинг 8 ойи давомида Самарқанд тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, қидирувда юрган шахсларни ушлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар, туман ҳокимлиги, ўзини-ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда  зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинди.

Жумладан, туман ҳудудида ўтказилган оммавий-маданий тадбирлар давомида наъмунали жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминланди.

Ушбу тадбирларга тайёргарлик  кўриш ва ўтказиш мобайнида туман ҳудудида кенг қамровли “Комплекс”, “Спитамен”, “Арсенал”, “Паспорт-виза”, “Фуқаро”, “Хонадон”, “Тун”, “Тонг”, “Назорат”, “Давомат”, “Тиғ” ва “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги” каби махсус ва профилактик тадбирлар ўтказилиб келинди. Тадбирларда кенг жамоатчилик имкониятларидан фойдаланган ҳолда турли кўринишдаги террорчилик ҳаракатлари ёки бошқа фавқулотда ҳодисалар содир этилишига йўл қўйилмади.

Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан Республика миқёсида белгилаб берилган ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” ва ҳар жума кунлари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” тадбирлари юқори савияда ўтказилиб келинди.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Ҳозирги кунда туманимиздаги 74 та маҳалла фуқаролар йиғинларида  74 нафар профилактика инспекторлари хизмат олиб бормоқда. Улар томонидан жорий йилнинг 7 ойи давомида      6091 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий баённомар расмийлаштирилган. 699 нафар шахслар профилактик ҳисобга олиниб, улар билан тегишли профилактик ишлар олиб борилмоқда. Самарқанд вилоят наркалогия шифохонаси ҳисобида турган спиртли ичимликга ружу қўйган 598 нафар шахсларнинг 197 нафари ва гиёхвандликка рўжу қўйган 40 нафар  шахсларнинг  15 нафари даволаниш учун жойлаштирилган.

        Туман хисобида турган тажовузкор рухий касаллар 8 нафар шахслар мавжуд бўлиб уларнинг барчаси, ҳамда рухиятида ўзгариш бўлган ҳисобда турган шахсларнинг 100 нафари рухий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

21 нафар вояга етмаган шахслар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилди. Туманимизда истиқомат қилувчи 74 нафар хотин қизларимизга ҳимоя ордерлари берилди.

Тумандаги 74 та маҳаллалардан 12 таси “қизил”, 25 таси “сариқ” ва 37 таси “яшил” тоифага киритилган.

Қизил тоифадаги МФЙлар: Бўзи, Паррандачилик, Оҳалик, Янгиариқ, Янгижой,  Жўйи Аббос, Жўйи сой, Қорасув, Ўзбеккенти, Юқори Туркман, Ширинобод ва  Обод  МФЙлар.

Амалга оширилган чора-тадбирлан натижасида жиноят турларидан, номусга тегиш, босқинчилик ва таранспорт воситасини олиб қочиш каби оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмаган.

Аммо, кўрилган чораларга қарамасдан 2023 йил 7 ойида, Самарқанд туманида қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,7 фоизга (261/302), жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 11,7 фоизга (145/162) ошган.

 

206 таси (68,2%) олди олиниши лозим бўлган;

98 таси (32,4%) аниқланадиган жиноятларни ташкил этади.

Жами рўйхатга олинган 302 та жиноятларнинг:

173 таси (57,3%) жорий йилда;

129 таси (42,7%) аввалги йилларда содир этилган

Ҳудудда қуйидаги жиноят турлари бўйича жиноятлар кўпайган:

- қотиллик тўрт бараварга (1/4);

- енгил тан жароҳати етказиш кескин (3/11);

- ўғрилик 76 фоизга (25/44);

- безорилик 100 фоизга (1/2)  ошган.

Айрим жиноят турлари бўйича содир этилган жиноятлар сони камайган:

Хусусан:

- оғир тан жароҳати етказиш 40 фоизга (5/3);

- ўртача оғир тан жароҳати етказиш 33,3 фоизга (6/4);

- ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси 66,6 фоизга (15/5);

- фирибгарлик 9,6 фоизга (52/47) камайган.

 

 

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда 3-сектор ҳудудидаги криминоген вазият тўғрисида маълумот бериб ўтсам!

Самарқанд тумани 3-сектори ҳудудида 22 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бўлиб, 2023 йилнинг                    7 ойида қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,8 фоизга (66/85), жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 32,4 фоизга (34/45) ошган. Уларнинг:

 

34 таси (40%) олди олиниши лозим бўлган;

51 таси (60%) аниқланадиган жиноятларни ташкил этади.

3-сектор ҳудудида қуйидаги жиноят турлари бўйича жиноятлар кўпайган:

- қотиллик 100 фоизга (1/2);

- енгил тан жароҳати етказиш100 фоизга (0/3);

- ўғрилик 100 фоизга (4/8);

- фирибгарлик 60 фоизга (10/16);

- безорилик (0/1)  ошган.

 

Амалга оширилган чора-тадбирлан натижасида 3-сектор ҳудудида жиноят турларидан, оғир ТЖЕ, ўртача оғир ТЖЕ,  номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, одам ўлими билан боғлиқ ЙУҲ ва таранспорт воситасини олиб қочиш каби оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмаган.

 

 

Ҳурматли фуқаролар.

Туман ҳудудида содир этилган жами 302 та жиноятларнинг 15,6 фоизини иқтисодий жиноятлар (47 та) ва 17,9 фоизини Йўл улов ҳодисалари билан боғлиқ жиноятлар (54 та) ташкил этади.

Қайд этилган жиноятларнинг ҳар учинчиси (302 тадан 91 та) ўғрилик (44 та) ва фирибгарлик (47 та) жиноятларини ташкил этган.

Ўғирлик жиноятларини таҳлил қилганимизда ушбу 44 та жиноятларнинг 10 таси хонадонларда, 4 таси савдо дўконларида, 8 та ҳайвон ўғрилиги, 4 таси автомашинадан, 3 таси пластик карталардан, 2  таси  корхона ётқхонасида содир этилган.

Ўғрилик жиноятларининг 23 таси кечаси ва  17 таси кундизги вақтда содир этилган.

Ушбу ўғирлик жиноятларининг 4 тасини Самарқанд тумани фуқароси, 3 тасини Самарқанд шаҳар фуқароси, 1 тасини Каттақўрғон шаҳар фуқароси, 1 тасини Нуробот тумани фуқароси, 1 тасини Пахтачи тумани фуқароси, 2 тасини Паяриқ тумани фуқароси ва 2 тасини Наманган вилояти фуқароси содир этганлиги аниқланган.

 

Ўғирлик жиноятларининг олдини олиш мақсадаида:

- Муқаддам ўғирлик жиноятини содир этиб жазо муддатларини ўтаб чиққан ҳамда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини ўтаётган маҳкумларни иш билан таъминлаш чораларини кўриш билан бирга, яшаш жойларида улар билан тегишли профилактик-огоҳлантирув ишлари олиб борилмоқда.

- Туман ҳудудида мавжуд ижтимоий соҳа объектлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектлари, бозорлар, савдо шаҳобчалари, гўзаллик салони,  катта чорраҳалар, овқатланиш шаҳобчалари ҳамда хонадонларни тўлиқ қамраб оладиган юқори сифатли IP русумли  видеокузатув мосламаларини ўрнатилмоқда.

         - Туман ҳудудида бошқа вилоят, шаҳар-туманлардан келиб яшовчи фуқароларни аниқлаш, уларни рўйхатини шакллантириш, туман ИИБнинг МваФРБ орқали вақтинчалик ёки доимий рўйхатда туришликларни қатъий назорат қилиниб, ҳуқуқбузарликлар содир этганларига Ўз.Р.МЖтКнинг 223-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиш чораларни кўриб борилмоқда.

         - Ҳар бир секторларда уюшмаган аҳоли (уюшмаган ёшлар)ни аниқлаш ва уларнинг иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Содир этилган фирибгарлик жиноятлари таҳлил қилинганда уларнинг  5 таси ер сотиш, 3 таси чет элга юбориш,       10 таси турли муаммоларини ҳал қилиб бериш, 29 таси нарса ва буюм олди-сотдиси орқали содир этилганлигини кўришимиз мукин.  

Фирибгарлик жиноятларини олдини олиш мақсадида туманнинг аҳоли гавжум жойлари, жумладан бозорларда аҳолини огоҳликка чақирувчи банерлар ўрнатилиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам турли роликлар қўйиб борилмоқда.

Содир этилган жиноятларни шахслар кесимида таҳлил қилганда:

- аёллар икки ярим бараварга (11/28)

- ёшлар 78,7 фоизга (61/109)  

- муқаддам судланганлар 213,3 фоизга (15/47)  

- ишсизлар  100 фоизга (10/20) ошган.

- вояга етмаганлар (3/3) камаймаган.

Қидирувдаги шахсларнинг 72,6 фоизи  (74 тадан 53 таси) ушланмасдан қолган.

Содир этилган жиноятлардан 9,3 фоизи  (302 тадан 28 таси) фош этилмаган. (Уларнинг 11 тасини ўғрилик, 9 тасини фирибгарлик, 7 тасини иқтисодий ва 1 тасини бошқа соҳа жиноятлари ташкил этади).

 

Ҳурматли фуқаролар.

 

Келгусида туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, тезкор вазиятни доимий назорат қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ҳамда ИИВнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқ, кўрсатма, режа ҳамда меъёрий ҳужжатлари, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруқ, кўрсатма, фармойиш талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ўзимизга тегишли чора-тадбирлаб белгилаб олиб, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги ишларни янада жадаллаштирамиз.

       

        Эътиборларингиз учун раҳмат.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM