“Дўстлик” ордени соҳиби тадбиркорлар билан учрашди

Самарқанд тумани Урганжи маҳалласида “Дўстлик” ордени соҳиби, фаол тадбиркор, Самарқанд шаҳридаги “Samarqand Tian Zhu Silk Worm” қўшма корхонаси таъсисчиси Салоҳиддин Бобомуродов билан туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва маҳалла фаолларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фирдавс Ғаниев ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. Учрашувда тадбиркор С.Бобомуродов мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, берилаётган имкониятлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди.

Шунингдек, учрашувда ушбу имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда Самарқанд туманида иқтисодий ва молиявий билимга эга бўлган тадбиркорлар сонини ошириш, уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш, истиқболли режаларни амалга ошириш ва шу орқали янги иш ўринларини яратиш лозимлиги таъкидланди. Тадбиркорлар томонидан кичик бизнесни йўлга қўйиш, ривожлантириш бўйича берилган саволларга жавоблар берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM