Ёшларнинг Экстремизм ва терроризм, одам савдоси, наркотрафик каби турли иллатларга аралашиб қолмаслик ҳумда бундай таҳдидларни ҳал этишда амалга оширилаётган ишлар

Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси Бунёд Раҳмонқулов маълумот берди.

Туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, миллатлар ва диний конфессиялараро тотувликни таъминлаш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилинишини ва аҳолига носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, умумтаълим мактаблари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида “Тинчлик ва осойишталик-барча ютуқларимиз асоси!”, “Экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид”, “Экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари”, “Огоҳлик давр-талаби” “Биз терроризмга қаршимиз!”, “Ёшлар гиёҳвандликка қарши” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди жами 37 минг яқин ўқувчилар ва фуқаролар иштирок этишди.

Таълим муассасаларининг ўқувчи, талаба, педагог ва ходимларининг экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, ёшлар ўртасида беухшов сокол қўйиш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида мутаассиб ғояларга берилиш ҳолатларининг олдини олиш, меҳнат жамоалари орасида радикал ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM