Самарқанд эшкак эшиш каналида триатлон бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчиВатанпарварташкилоти марказий кенгаши, Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан келган 100 нафардан ортиқ спортчилар қатнашди.

Zarnews.uz хабарига кўра, триатлончилар сузишда 750, 1500 метр, велопойгада 20 ва  40 километр, югуришда 5 ва 10 километр масофаларни узлуксиз, кетма-кетликда босиб ўтишди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси 1-ўринга лойиқ кўрилди. Иккинчи ўринни Навоий вилояти вакиллари эгаллаган бўлса, учинчи ўринни Қашқадарё вилояти жамоаси қўлга киритди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM