Туманимизда 45 нафар чақирилувчи Қуролли Кучлар сафига тавсия қилинди

Самарқанд туманида 2020 йилги чақирув мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, фуқароларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилувчиларни танлаб олиш ишлари юксак савияда ташкил этилмоқда.

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Р.Ахмедовнинг билдиришича, бунда аввало, 1993-2002 йилларда туғилган фуқаролар куч, тезлик ва чидамлиликни аниқловчи умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топширмоқда. Туман халқ таълими бўлими, умумий ўрта таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич фани ўқитувчиларидан ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналаридан вакиллардан иборат Танлов кенгаши томонидан ўтказилаётган ушбу танловда бугунги кунгача 148 нафар чақирилувчилар иштирок этган.
Касбий танловда чақирилувчилар Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилган 60 та саволга 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида компьютер орқали 1 соат 30 дақиқа вақт ичида жавоб бераяпти.
Якка тартибда суҳбат жараёнида чақирилувчиларнинг маҳалла, умуман тутган ўрни, оилавий аҳволи, обрў-эътибори, юриш-туриши, қизикқишлари, Ўзбекистон тарихи, буюк саркардаларимиз ва аждодларимиз ҳаёти ҳамда фаолиятига доир билимлари аниқланмоқда.
Қайд этиш лозимки, 10 августдан бошланган танловлар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ўтказилади. Танловда иштирок этишда чақирилувчилар сони чекланмайди. Танловда 2 (қониқарсиз) баҳо олган чақирилувчилар кейинги танловга қўйилмайди. Чақирилувчиларга бирор танловни такроран топширишга рухсат берилмайди.
Ҳарбий хизматга бориш истагини билдириб мурожаат қилган 148 нафар чақирилувчининг 50 нафари касбий танлов синовларида иштирок этган. Улардан 41 нафари якка тартибдаги суҳбатга жалб қилинган. Яка тартибда суҳбат натижалари бўйича 6 нафар чақирилувчи харбий-техника мутахассисликлари буйича тайёргарликка, 35 нафар чақирилувчи Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташига тавсия қилинган.
Маълумот учун: якка тартибда суҳбат якунида Танлов кенгаши аъзолари томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ тавсия расмийлаштирилади. Мазкур тавсия Танлов кенгаши аъзолари томонидан имзоланиб, қабул қилинган қарор билан танишганлиги тўғрисида чақирилувчи томонидан ҳам имзоланади.
Танловнинг шаффофлигини таъминлаш учун мазкур жараённи чақирилувчиларнинг ота-оналари ҳам бевосита кузатиб бормоқда.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM