Самарқанд туманининг 9 ойлик иқтисодий кўрсаткичларини биласизми?

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолати бўйича давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 4036 тани ташкил этди. Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони эса 2780 тани ташкил қилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 597 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил қилинди.

Шу билан бирга, 1 октябрь ҳолати бўйича давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 31 тани ташкил этиб, айни кунда шундан 30 таси фаолият юритяпти. 8 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар шу йилнинг январь-сентябрь ойларида ташкил этилди.

Хўш, туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қандай?

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида туманимизда фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан 916 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 106,4 фоизга ўсди.

Чакана ва ташқи савдо айланмаси-чи?

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида эса чакана савдо айланмаси  556,2 миллиард cўмни ташкил қилиб, 108,9 фоизга ўсганини кузатиш мумкин.

Худди шу даврда ташқи савдо айланмаси 117,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Шундан товарлар ва хизматлар экспорти 22,0 миллион АҚШ долларини ёки 155,8 фоизни, импорт ҳажми эса 95,5 миллион АҚШ долларини ёки 101,7 фоизни ташкил қилди.

Қурилиш кўрсаткичлари

Туманда сентябрь ойига қадар 163,2 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 129,9 фоизга ўсганини кўрамиз.

Хизматлар сифати ҳам жонланган

Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида туманда хизматлар соҳаси томонидан 326,7 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,9 фоизни ташкил этгани маълум.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM