Янги йил ярмаркасида маҳсулотлар нархи арзонми?

Янги 2020 йилнинг кириб келишига ҳам оз қолди. Анъанага кўра, юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Самарқанд туманида ҳам Янги йил байрами олдидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд тумани аҳолисининг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш учун туманнинг оммавий байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда Янги йил байрами арчалари ўрнатилди. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо-ярмаркалари ташкил этилди.

Ушбу ярмаркаларда тумандаги қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес субъектлари, тадбиркорлар, чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ўз маҳсулотлари савдосини йўлга қўйган.

Расталарида мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт, балиқ, озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда аҳолига тақдим қилинмоқда.

Ярмаркаларда сотилаётган маҳсулотларнинг бозор нархидан бирмунча арзонлигидан барча мамнун.

Ташкил этилган ярмарка аҳоли учун катта қулайлик яратди. Энг муҳими ҳар бир растада терминал бор. Маҳсулотларнинг нархи ҳам арзон. Масалан, гўштнинг бир килоси 40 минг сўм, товуқ гўшти 18 минг сўм, тухумнинг донаси 700 сўм, картошка 1800-2000 сўмдан сотиляпти. Асосийси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатли.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM