Янги йил – янги орзулар

 

Айни кунларда юртимизда Янги йил байрами шукуҳи ҳукмрон. Айниқса, юртдошларимиз кайфияти янада кўтаринки, нигоҳларида бир олам қувонч кўришингиз мумкин.

Тумандаги Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида ўрнатилган арча айём томошалари учун эртакмонанд безатилган майдонлар ташкил этилгани кексаю ёшга бўлган юксак эъзознинг ёрқин ифодаси, десак, хато бўлмайди. Шунингдек, аҳоли учун ташкил этилган Янги йил ярмаркалари аҳоли учун қулайлик яратмоқда.

Бу борада анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган байрам тадбирларининг аҳамияти беқиёс. Мазкур тадбирни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида қизғин тайёргарлик кўрилди.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM