Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128 тасида депутатлар сайланди

Шу жумладан,

 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 43 нафар, 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 35 нафар, 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 нафар,

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар, 

Ўзбекистон Экологик партиясидан – 11 нафар депутат сайланди. 

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади. 

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади. 

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раиси

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM