Кўнгилларда байрам шукуҳи

 

Кириб келаётган янги йил байрами шукуҳи ҳар бир туман ва хонадонларни қамраб олиб, туман марказларида безатилган арчалар, мафтункор майдонлар халқимизга ўзгача байрам кайфиятини улашмоқда.

Самарқанд тумани Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида ҳам улкан арча ўрнатилиб, атрофи турли безаклар ва ўйинчоқлар билан безатилган. Мазкур ҳудуд маҳаллий аҳоли, балки чет эллик меҳмонлар билан гавжум. Майдон атрофидаги кўчалар ҳам байрамона безатилган. Айниқса, бу ерга келган болажонлар юзада гўзал табассум кўришингиз мумкин. Ана шундай фаровон, озод Ватанда яшаётганлиги оила аъзолари, ҳамкасблари, дўстлари билан келган фуқаролар қалбида жўш урмоқда.

Шу билан бирга байрам шодиёналари ўтказиладиган ҳудудда Янги йил савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилган.

Майдон саҳнасида эса элимиз суйган санъат усталари томонидан концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM