Болажонларга Президент совғаси топширилди

Самарқанд туманида Янги йил байрами муносабати билан Президент совғаси байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мурғак қалб эгаларига меҳр кўрсатиш, уларга доимо эътибор қаратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Янги йил арафасида улар қалбида ана шундай туйғуларни кучайтириш мақсадида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўтказилган тадбирда меҳрга мухтож болажонлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, уларга Президент совғаси топширилди. Тадбир давомида Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокида меҳр-оқибат, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғолиб чиқиши, инсон доимо яхшиликка интилиб яшаши ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шўх куй-қўшиқ ва рақслар болажонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Комилов иштирок этиб, болажонларни байрам билан табриклади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM