Эртага такрорий овоз бериш ўтказилади

 

Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 5 январь - якшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Шунингдек, шу куни маҳаллий Кенгашларга ҳам депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Маълумот учун, Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ, такрорий овоз бериш:
-сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган 2 нафар номзод бўйича ушбу округда ўтказилади; 
-асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.
 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM