“Халқ билан армия бирдамдир”

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги масала вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги аппарат йиғилишида муҳокама этилди.

Мутасаддиларга жойларда ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли билан очиқ мулоқотлар, одамларга ўзбек армиясининг салоҳияти, ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар юзасидан суҳбатлар ўтказиш вазифаси топширилди.

Кун муносабати билан “Халқ билан армия бирдамдир”, деган ғоя асосида адабий-бадиий тадбирлар ташкил этилади. Самарқанддаги музейлар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун беминнат хизмат кўрсатади.

Соҳа фахрийлари, тизимда ибрат кўрсатган ҳарбийлар ҳолидан хабар олинади, уйлари, кўчалари таъмирланади. 

Шунингдек, йигитлик бурчини ўташ жараёнида вафот этган ҳарбий хизматчилар хонадонига борилиб, фарзандларини ишга, мактабга, болалар боғчаларига жойлаштиришда ёрдам кўрсатилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM