Эҳтиром, эътибор ва эътирофга лойиқ аёллар

Самарқанд туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Носир Мавлонов хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга энг эзгу тилакларини билдирди.

Ҳаётимиз қувончи, кўнгилларимизга гўзаллик ва хурсандчилик, файзу тароват олиб келадиган, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этаман.

Туманимиз аҳолисининг аксарияти аёллар ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида хусусан, давлат бошқаруви, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилиб, соҳага улкан ҳисса қўшаётганидан фахрланиш мумкин.

Шундан сўнг халқимиз севган санъаткорлар Эркин Комилов ҳамда Ёдгор Саъдиевлар ўзларининг концерт дастурини намойиш этишди.

Тадбир сўнгида байрам иштирокчиларига туман ҳокимлигини эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM