Карантин деб корхона ишчилари бекор қолгани йўқ

“Гулобод мебель” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд туманидаги йирик корхоналардан бири. Корхона айни карантин даврида ҳам гигиена ва санитария қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда.

- Аслида корхонамизда 250 нафарга яқин ёшларни иш билан таъминлаганмиз, - дейди корхона ижрочи директори Ҳозирқул Аноров. -  Бугунги кунда карантин бўлишига қарамасдан, ишчиларимизнинг 80 фоизи билан фаолиятимизни давом эттирмоқдамиз. Улар учун барча шароитлар яратилган, уйидан олиб келиш ва олиб бориб қўйиш учун автобус ажратилган. Автобусда бир кунда икки марта дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Учта цехдан иборат мазкур корхона йилига 50 миллиард сўмлик мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда Хитой, Туркия ва Россия давлатларидан келтирилган замонавий дастгоҳлар ёрдамида 100 турдан ортиқ мебель маҳсулотлари тайрланмоқда.

Тўлқин СИДДИҚОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM