Пиллакор меҳнати ҳаққоний баҳоланади

Жорий йил ипак қурти боқиш мавсуми олдидан туман ҳудудидаги 1127 та пилла боқувчи звенолар билан 64 тоннага пилла хомашёсини етиштириб бериш бўйича шартномалар тузилди.

Туман  худудидаги агрофирмаларда 825 қути саноатбоп пилла уруғлари, 302 қути уруғлик пилла уруғлари жонлантириш учун қўйилиб, ипак қурти боқувчи звеноларга тарқатилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари туманда ипак қуртини парваришлар жараёнлари қай йўсинда олиб борилаётгани билан танишди. Хусусан, Мароқанд ММТП ҳудудида бўлиб, “Абдурауф Давронов” фермер жўжалигида боқилаётган ипак қуртининг ривожланишини кўздан кечирди.

Мароканд ММТП худудида 77 нафар фермер хўжалиги билан 160 қутига, яъни 9077 килограммга пилла хомашёси етиштириш бўйича шартнома тузилган, - дейди “Самарқанд пилла” МЧЖ туман бўлими раҳбари Султон Обидов. - Ипак қуртини 160 нафар оилавий звеноларга тарқатиш билан бир қаторда 160 дона термометр, 400 килограмм тўшама қоғоз ва ҳар бир қути учун 200 минг сўмдан жами 32 000.0 минг сўм аванс (бўнак) пуллари тарқатилди.

Етиштирилган пилла ҳосилини ўз вақтида қабул қилиш, намлик даражаси меъёрдан ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида пиллани қабул қилиш масканларида барча зарур шароитлар яратилиб, лаборатория таҳлиллари учун замонавий ускуналар ўрнатилган.

Сектор раҳбарлари бу борадаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM