Президент коронавирусдан кейин тўйлар қандай ўтказилишини маълум қилди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистонда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда давлат раҳбари коронавирус хавфи йўқолгандан кейин ҳам баъзи қоидалар сақланиб қолишини маълум қилди.
"Умуман, коронавирус хавфи йўқолганидан кейин ҳам халқимиз карантин пайтидаги айрим қоидаларни ўзининг одатий турмуш тарзига айлантириши керак. Жумладан, шахсий гигиенага қатъий амал қилиш, қўлни тез-тез совунлаб ювиш, дезинфекция қилиш, турли тўй-маросимларни жуда чекланган таркибда ўтказиш, юқумли касал бўлса маска тақиш одатий қоидага айланиши зарур.
Бир ҳақиқатни барчамиз аниқ тушуниб олишимиз шарт: пандемия шароитида биз жорий этган янги тизимнинг қанчалик самарали ишлаши фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ", деди Шавкат Мирзиёев.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM