Ғолиблар тақдирланди

Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Биринчи ташаббус - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Ёшларни рассомчилик қобилятларини рўёбга чиқариш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд туман бўлинмаси Давлат гербининг миллий давлатчилигимиз тарихи, мустақил тараққиёти, бугунги юксалиш даврида тутган ўрнини инобатга олган ҳолда 2 июл – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун муносабати билан “Давлатимиз рамзларига ҳурмат” мавзусида онлайн расмлар танловини эълон қилган эди.
Танловда туманимиздаги 19 дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Танлов натижаларига кўра, 41 умумтаълим мактабининг 8 “G” синф ўқувчиси Р.Муродқулова фахрли 1-ўринни эгаллади. 39 умумтаълим мактабининг 9 “А” синф ўқувчиси О.Насимова эса 2-ўринни, 34 умумтаълим мактабининг 2 “А” синф ўқувчиси М.Нумонжонова 3 ўринга муносиб даб топилди.
Танлов иштирокчилари туман ҳокимлиги ҳамда туман Маънавият ва маърифат марказининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM