Ижро интизоми бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди
09.03.2021 - 15:17Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ўтказилаётган мазкур семинарда вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати ходимлари, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бошқармаларида ижро интизоми билан ишловчи масъул ходимлари иштирок этишди.