Янгиликлар

Халқ таълими бошқармаси раҳбари “One Million Uzbek Coders" лойиҳаси ғолиби бўлган ўқувчининг ютуғини эътироф этди

“One Million Uzbek Coders" лойиҳаси танловида ғолиб бўлган Самарқанд туманидаги  9-мактабнинг 8-б синф ўқувчиси Фариз Aбдуҳакимов ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева мактабга келиб, ўқувчи ва ўқитувчилар билан учрашди. “One Million Uzbek Coders" лойиҳасида қатнашиб, ўқувчилар ўртасида республикада биринчи ўринни қўлга киритган 8-б синф ўқувчиси Фариз Aбдуҳакимовга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди. Информатика фани ўқитувчиси Темуржон Ҳалимовга ташаккурнома берилди.

Туман ҳокими Носир Мавлонов Ўзбеккенти маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди

Тадбирда туман Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, туман корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган 2020 йилда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилган. Шу сабабли Ўзбеккенти маҳалласи аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

Парламент ўйинларида Самарқанд тумани ҳам фаол

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши бошчилигида шаҳар ва туман Кенгаши котибияти мудирлари ва депутатлар иштирокида "Парламент ўйинлари" га старт берилди.
 Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудирлари ҳам иштирок этди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳоли ўртасида спортни янада ривожлантиришда  депутатларнинг ўзлари шахсий намуна бўлишидир. 
Старт берилган ушбу лойиҳада ҳар ой давомида турли хил спорт машғулотлари бажарилади. Бугун эса депутатлар волейбол ва стол тенниси  спорт ўйинларини  ўтказишди.

Халқаро тижорат арбитражлари фаолиятини биласизми?

Халқаро тижорат арбитражларининг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бу борада 2021 йил 16 февралда Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги ЎРҚ–674-сон Қонуни қабул қилинди.

Қарздорлик панжара ортига етаклади

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари жиноят ишлар бўйича судларга тақдим этилиб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилиши таъминланмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM