ОТМларга қабул параметрлари тасдиқланди
13.06.2020 - 19:44“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4749-сон, 12.06.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда:
абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади;
кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади;