Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди
25.05.2020 - 18:05Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (319-сон, 22.05.2020 й.).
Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).
Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).