Янгиликлар

КОРРУПЦИЯНИНГ ИЛДИЗИГА СУВ ҚЎЙМАЙЛИК!

Манбаларда келтирилишича, коррупциянинг илдизи қадимий қабилалардаги сардорга маълум бир мавқега эга бўлиш учун одамларнинг турли совға-саломлар бериш одатига бориб тақаларкан. Мана асрлар ўтса ҳамки бу иллат "равнақ" топса-топдики, йўқолмади...

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ ҲАММАНИНГ ИШИ

Айрим фуқароларимизнинг ишлаш мақсадида хорижий мамлакатларга бориб, тайин ишнинг бошини тута олмасдан, сарсон-саргардонликда юрган ҳолатларига кўпчилигимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Минг афсуски, ҳалол ризқ илинжида ўзга юртга борган ана шундай ватандошларимиз аксарият ҳолларда диний ақидапарастлар, ҳар хил террористик гуруҳларнинг тўрига илиниб қолаётгани ачинарлидир.

Томорқа-даромад манбаи

Самарқанд тумани сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти ва Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси мудирлари 3-секторга қарашли Қуйи Чордара маҳалласида аҳолининг хонадонма-хонадон юришлари давомида фуқаро Шамсиддинов Фахриддиннинг уйида ташкил этилган иссиқхонасига ташриф буюрдилар. Хонадон эгаси, сухбат давомида, иссиқхонада етиштирилаётган турфа гулларга харидорлар талаби юқори эканлиги, йилига 50-60 млн.сўм миқдорида даромад олишини таъкидлади.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Аҳоли, ижтимоий ҳимоя муҳтож фуқаролар, жумладан уюшмаган ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришда қулайлик яратиш, бўш иш ўринларини уларнинг эътиборига етказиш мақсадида  туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда  “Гулобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида   бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армия сафларига тантанали кузатиш маросимлари бошланди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM