Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди
10.10.2019 - 10:59Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ-4486-сон, 09.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб сув етказиб бериш бўйича харажатларнинг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш механизмлари жорий этилади.
Шунингдек, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатларидаги бюджет маблағлари улуши босқичма-босқич камайтирилади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.