“Википедия”га ўзбек спортчилари ҳақида маълумотлар жойлаштирилади
24.10.2019 - 17:41Ҳукумат қарори (888-сон, 21.10.2019 й.) билан 2019–2021 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди.
Дастур миллий веб-ресурслар сонини ўсиши, уларни Интернет тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шароит яратиш каби қатор масалаларни назарда тутади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.
Дастурга мувофиқ, мактабларда “Информатика” фани дастури ва ўқитиш методологияси илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади.