Оҳалик обод масканга айланмоқда
17.05.2021 - 20:03Йўл инфраструктурасини яхшилаш мақсадида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Самарқанд тумани Оҳалик маҳалласи ҳудудига асфальт ётқизилгани ҳақида аввал ҳам хабар қилган эдик. Шундай хайрли тадбир бугун Ўрта Оҳалик маҳалласи ҳудудини ҳам қамраб олди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари 500 метр таъмирталаб йўлга асфальт ётқизишди. Маҳалланинг ички кўчаларига қум-шағал тўкилиб, текисланмоқда.