Янгиликлар

Гулободнинг ички йўлларига бетон ариқлар ўрнатилди

Самарқанд тумани Гулобод маҳалласи кун сайин ўзгача қиёфа касб этиб бормоқда. Шу вақтга қадар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан кўплаб кўчаларни реконструкция қилиш, кенгайтириш, тош-шағал тўкиб, йўл четига бетон ариқлар ўрнатиш каби бир қатор ишлар бажарилди.
Айни кунларда ҳам бу ишлар изчил давом эттирилаётир. Маҳалласининг ички йўллари обод бўлмоқда. Хусусан, 300 метрдан ортиқ йўл четига бетон ариқлар ўрнатилди. Шунингдек, асфальт ётқизиш ишлари ҳам якунига етказилмоқда.

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг туман аҳлига Рамазон ҳайити табриги

Ҳурматли тумандошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу улуғ айём кунларида қилаётган эзгу орзуларимиз, тоат-ибодатларимиз ижобат бўлсин. Яратганнинг ўзи юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва қут-баракани бардавом қилсин.

Яна бир бор Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг туман аҳлига Рамазон ҳайити табриги

Ҳурматли тумандошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу улуғ айём кунларида қилаётган эзгу орзуларимиз, тоат-ибодатларимиз ижобат бўлсин. Яратганнинг ўзи юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва қут-баракани бардавом қилсин.

Яна бир бор Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

 Президент 100 нафар фуқарони афв этди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаро афв этилди.

Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи вилоят хокимининг телеграм месенжери оркали мурожаат килган фукаро Бобоев Зайниддиннинг хонадонида бўлишди.
Суҳбат жараёнида З.Бобоевиннг фуқаролик паспортини расмийлаштириш, уй-жойини кадастр қилиш, турмуш ўртоғини тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлиги аниқланди. Бу муаммоларни тегишли тартибда ижобий ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Рамазон ҳайити муносабати билан Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан моддий ёрдам ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Маҳаллаларда хонаки товуқ етиштириш ривожланади

Айни пайтда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус пандемияси кезиб юрибди. Шу сабаб, кам таъминланган, эҳтиёжман оилалар даромадини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, бугун “Темир дафтар”да турган фуқароларнинг моддий таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир сектордан иккита оила танлаб олиниб, уларга биринчи этапда 500 та жўжа чиқарувчи инкубаторлар топширилди. Автоматик тарзда ишловчи ушбу инкубаторлар туман ҳокимлиги ва маҳалла хайрия жамоат фонди Самарқанд туман бўлими томонидан тарқатилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM