Янгиликлар

Эҳтиёжманд оилаларга тикув машинаси, дурадгорлик ускуналари топширилди

Юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд, ёрдамга мухтож қатламининг рўйхатини шакллантириш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилган эди.

Дилмурод Носиров ишга жойлаштирилади, кадастр хужжати тайёрлаб берилади

Туман ҳокими Ҳаймари поён маҳалласида ўтказган ёшлар билан учрашувида ёшларнинг ана шундай муаммоларини тинглади. Унда тегишли ташкилот вакиллари иштирок этиб, келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилишди.
20 га яқин мурожаатлар ичида иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш, касб ўрганиш ва бошқа масалалар билдирилди. Ҳоким ҳар бир мурожаатни ўрганиб, ижобий ҳал этиш учун мутасадди ходимларга кўрсатмалар берди.

Самарқанд туманида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 5447,3 миллард сўмлик 112 та лойиҳа амалга оширилиши ва 9 минг 224 та янги иш ўрини яратилади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг йигирма биринчи сессиясида маълум қилинди.

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Н.Мавлонов олиб борди.

Болаларимизнинг келажагига сарфланган сармоямиз уларнинг бахтли ҳаёти ва Ватан равнақи учун хизмат қилади

Бугунги кунда туманда 21 минг 995 нафар тарбияланувчи бўлиб, уларнинг 12 минг 380 нафари 144 та мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. 3-7 ёшли болаларни камровини 100 фоизга етказиш мақсадида қатор режалар ишлаб чиқилган.

Дарғом каналига Самарқанд тумани ҳудудида ўрнатилган кўприк атрофини чиқиндилардан тозаланди

Бугун Zarnews.uz телеграм каналида “Дарғом каналига Самарқанд тумани ҳудудида ўрнатилган кўприк атрофини чиқиндилардан ким тозалайди?” мазмунида суратли танқид эълон қилинганди.

Шу куннинг ўзида Самарқанд тумани, Андижони маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом канали ёқасида тўпланиб қолган чиқиндилар туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорати остида "Тоза ҳудуд" ДУК туман филиали махсус техникалари ёрдамида тозаланди.

Вилоят ИИБ бошлиғи Самарқанд туманидаги криминоген вазияти оғир ҳудудларда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида берган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд туманида бўлиб, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM