Янгиликлар

Самарқанд тумани “Зарафшон” электр таъминоти корхонаси маъмурияти огоҳлантиради

Туманда электр таъминотини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли жорий йил 15 ноябарь куни соат 08:00 дан 17:00 гача Л.Афросиёб линиясида электр энергиясида узилишлар кузатилади.

Ахборот хизмати раҳбарлари ўқитиляпти

Каттақўрғон шаҳрида вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимликларининг Ахборот хизмати раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

"Давлат ҳокимияти ахборот хизматлари раҳбарларининг ОАВ билан ҳамкорлиги самарадорлиги" мавзусида ўтказилаётган тадбирда соҳа мутахассислари мавзу доирасида тушунчалар беряпти...

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда)

-Ун (олий нав) – 3 кг;
-Гуруч – 1 кг;
-Гречка ёрмаси – 500 гр;
-Макарон маҳсулотлари – 500 гр; 
-Мол гушти (суяксиз) – 1 кг; 
-Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
-Сариёғ – 200 гр;
-Тухум  – 15 дона
-Қанд-шакар – 1 кг;
-Кунгабоқар ёғи – 1 л;
-Кўк ёки қора чой – 200 гр;
-Атирсовун – 100 гр;
-Кирсовун (65%) – 200 гр;
-Кир ювиш порошоги – 150 гр;
-Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Ҳуқуқий ахборот

Ҳафтанинг ҳар жумаси “Чорвачилик куни” бўлади

Президент чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Озуқа-ем етарли эмаслиги, маҳаллий чорваларнинг маҳсулдорлиги пастлиги қайд этилиб, бу борадаги долзарб вазифалар белгиланди. Чорвачилик кооперациялари ташкил этиш, чорва молларининг наслини яхшилаш, фермерлар ва аҳолига чорвани яхши боқишни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳафтанинг ҳар жумаси “Чорвачилик куни” деб эълон қилинди.

president.uz

МИБ, ички ишлар ва чегара қўшинларининг идоралараро ҳамкорлик тизими қайта кўриб чиқилди 

 
“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3196, 12.11.2019 й.).
 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM