Республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади
25.05.2020 - 15:53“Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (313-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.
Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.