Оҳалик Муҳайё Ҳалиловага тикув машинаси берилди
28.05.2020 - 18:39Фуқароларнинг дард-у ташвишлари, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаш ва тезкорлик билан ҳал этишга, уларга ечим топишга бугун ҳар бир раҳбар жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари, тадбиркорлар томонидан туманда истиқомад қилаётган, кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқароларга ҳолидан хабар олиниб, тикиш машинаси, турли газламалар ва тикувчилик учун зарур бўлган ускуналар топширилаётгани фикримизнинг исботи.