Республика ҳудудлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турини етиштиришга ихтисослаштирилади
12.05.2020 - 10:01“Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, республика ҳудудлари босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилади.
Мазкур ишларини самарали ташкил этиш мақсадида эксперимент тариқасида 2020-2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади.