Янгиликлар

Самарқанд туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

 

Ўтиб бораётган 2019 йилда Самарқанд туманида кўплаб қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бунинг ижобий самараси ўлароқ, кўплаб замонавий бино ҳамда иншоотлар ўз фаолиятини бошлади. Янги йил арафасида эса туман аҳолиси учун яна бир байрам совғаси сифатида туман Давлат хизматлари марказининг барча қулайликларга эга биноси фойдаланишга топширилди.

Равонак к-М-39 йўли таъмирланди

Ўтказилган сайёр қабулллар давомида келиб тушган мурожаат асосида Шурбоича махалласидан утувчи йул туман ҳокимлиги томонидан ўрганилди. Аниқланган муаммолар ечими устидан назорат ўрнатилди.

“Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими” яратилади

Ҳуқуқий ахборот канали хабарига кўра, “Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (1028-сон, 24.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотида таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларнинг ягона шакли тасдиқланди.

Кўнгилларда байрам шукуҳи

 

Кириб келаётган янги йил байрами шукуҳи ҳар бир туман ва хонадонларни қамраб олиб, туман марказларида безатилган арчалар, мафтункор майдонлар халқимизга ўзгача байрам кайфиятини улашмоқда.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM