Самарқанд тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
24.02.2020 - 11:47Самарқанд тумани ҳокимлиги биносида туман фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими, Носир Мамарасулович олиб борди.
Йиғилишда Самарқанд тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва ўринбосарларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Унда Мардонов Саид Собирович туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тасдиқланди.
Саид Мардонов бугунги кунга қадар туман ҳокимлиги девонхона етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган.